Инсон қалби ҳамиша гўзаллака ошуфта. Табиаттдаги ўйғониш, гўзаллик, гули-райҳонларнинг очилиши ва муаттар бўй таратишлари кўнглимизга ажиб бир туйғуларни ҳадя этади.
Олис қиш фаслида мудраб ётган ҳис туйғулар, айнан баҳорнинг завқли дамларида ўйғонади.Айниқса кўкламнинг келинчаги бўлмиш Наврўзи олам билан юзлашганимизда юракларимиз қувончдан ҳапқириб кетади.
Баҳордан бошланар гўзаллик фасли,
Йилнинг илк тонгидир оламда асли.
Наврўзни хуш кўрган хуш яшар абад,
Бахтга мушаррафдир ул инсон насли! деган мисралари хаёлларимизни банд этади.
Ҳақиқатдан ҳам бу йилги Наврўз байрамига “Ўзстандарт” агентлигида ҳам ўзгача тайёргарлик кўрилмоқда. Наврўз меҳр-оқибат, бирдамлик, аҳиллик, тинчликни, хотиржамликни тараннум этадиган муқаддас байрамдир. Айни шу кунларда агентлик ва унинг ташкилотларида байрамни муносиб совғалар билан кутиб олишга ҳозирлик кўрилмоқда.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин. Азиз юртдошлар.