Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2016 йил 4 январдаги “Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли буйруғи рўйхатдан ўтказилди (2016 йил 16 январдаги 2754-сонли).
Низом Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли “2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Низом расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгандан сўнг кучга киради.