Фарғона вилоят Ўзбекистон туман Катта қайнар қишлоғида фаолият кўрсатиб келаётган “Altair Tekstil” МЧЖ томонидан ГОСТ 28039-89 талаби асосида ишлаб чиқарилаётган ТНВЭД коди 6109 10 000 0 – катталар ва болалар футболкаси, ГОСТ 7474-88 талаби асосида ишлаб чиқарилаётган ТНВЭД коди 6108 91 000 0 – аёллар ва қиз болалар халати маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги 122-сонли "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг биринчи бандига асосан Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва маҳсулотларни Россия Федерациясига экспорт қилинишига эришилди.