Давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот-комуникация технологияларини кенг жорий қилиш мақсадида 2017 йил 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Идоралараро электрон ўзаро алоқани қўллаш билан битимларнинг нотариал гувоҳномасини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги 106-сон қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат асосида кўчмас мулк битимларининг нотариал гувоҳномасини тайёрлашда идоралараро электрон алоқа тизимини қўллаш амалиёти йўлга қўйилди. 


Ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади. Ушбу тизим қуйидагиларни кўзда тутади: 

Турли муассасалардан кўп сонли, масалан, коммунал корхонадан коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг йўқлиги, кадастр органларидан мулкни бошқариш ҳуқуқи ва ушбу кўчмас мулкни сотиш мумкин эмаслиги бўйича хатловнинг йўқлиги, паспорт столи ёки фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари (маҳалла) дан яшовчи шахслар миқдори, солиқ органларидан солиқ тўловлари бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги ва ҳ.к. қоғоз-маълумотларни йиғиш бўйича талабларни бекор қилади;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган процедураларни автоматлаштиради;

кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини сотиш ҳамда бегоналаштиришга таъқиқ бўйича маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро ўзаро электрон алоқа қилиш йўли билан давлат хизматларини кўрсатиш; 

регламентация, шунингдек, фуқароларга қулай бўлиши учун коммунал корхоналар томонидан сотишдан олдинги инспексияга аризалар беришни соддалаштириш. 

Тизим Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлидан, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида эса 2018 йил 1 июлидан кучга киради. 

Бу оддий истеъмолчи учун нимани англатади? Эндиликда давлат идораларида навбат кутиб, вақт йўқотганча керакли маълумотларни шахсан йиғиш заруриятига ҳожат қолмайди. 

Мулкка ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга аризани икки усул – Ягона интерфаол давлат хизматлари портали (ЯИДХП) (www.my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали ёхуд ариза берувчида Интернет тармоғига уланиш имкони бўлмаган ҳолларда – шахсан нотариал идорага мурожаат қилганча бериш мумкин. ЯИДХП да нотариал ҳаракатлар ҳақидаги барча зарурий маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, нотариус қабулига олдиндан ёзилиш имкони жорий қилинган. 

Қарор асосида, “Ўзкоммунхизмат” Ўзбекистон агентлигига, Госкомергеодезкадастрига, “Ўзбекенерго АЖ га ва “Ўзтрансгаз” АК га, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига идоралараро ўзаро электрон алоқа қилиш тизимига ўзаро ҳисоб-китоб ҳолати, электр қуввати, табиий газ, иссиқ ва совуқ сув истеъмолчиларининг ҳисоб рақамидаги ҳисобга оид маълумотлар, шу жумладан, ҳисоб-китобнинг индивидуал асбоблари тўғрисидаги маълумотларни жорий этишни таъминлаш топширилди. 

Ушбу янги киритилган тартиб-қоида Осиё тараққиёт банкининг техник кўмагидаги “Э-Ҳукумат самарали давлат бошқаруви учун” лойиҳаси шарофати билан амалга ошди. Лойиҳа кўмагида тайёрланган инфографикада кўчмас мулкни рўйхатга олиш бўйича электрон хизматларни жорий этиш билан нималар ўзгариши тўғрисида умумий маълумот берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралида тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон ривожланиши бўйича ҳаракатлар Стратегиясида нотариал идоралар фаолиятини идоралараро ўзаро электрон алоқа қилиш йўли билан, шунингдек, нотариат соҳасида аҳоли ва бизнесга хизмат кўрсатишнинг интерфаол давлат хизматини кўрсатиш йўли билан автоматлаштириш вазифаси қўйилган. Шу муносабат билан кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибини татбиқ этиш ушбу соҳада тўлақонли интерфаол давлат хизматларини жорий қилиш бўйича дастлабки қадам бўлади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги