Биз коррупцияга қаршимиз
2017 йил 9 март "Ўзстандарт" агентлигининг катта мажлислар залида соат 17:00 да “Метрология хизматларини кўрсатиш маркази” ДКнинг "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида мажлиси ўтказилди. Мажлисда Тошкент шаҳар прокуратураси “Қонунчилик ижроси устидан назорат” бўлими прокурори Азимов Акмал Адхамович, “МХКМ” ДК директори Ф.В.Саматов, “Ўзстандарт” агентлиги юрисконсульти Н.Ходжаев, “Ўзстандарт” агентлиги кадрлар бўлими бошлиғи М.Жалилов, бош юристконсульт С.Б.Хасанова, кадрлар бўлими бошлиғи Б.Б.Қаҳоров ва барча бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассис ходимлари қатнашдилар.
Мажлис директор Ф.В.Саматовнинг кириш сўзи билан очилди, Тошкент шаҳар прокуратураси “Қонунчилик ижроси устидан назорат” бўлими прокурори Азимов Акмал Адхамович тадбиркорлик фаолияти субъектларига хизмат кўрсатиш фаолиятида норматив-ҳуқуқий хужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан нутқ сўзлади.
Маърузачи сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016йил 5 октябрдаги 4848 сонли фармони “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, Бюджет ва Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинлиги ва уларнинг мохияти тўғрисида атрофлича тушунча берди.
Метрология маркази бош юрисконсульти С.Хасанова “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўқув машғулоти ўтказди.
Мажлис якунида, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтаирилди ва уларнинг берган таклиф ва фикр-мулоҳазалари муҳокама қилиниб, марказ директори Ф.В.Саматов якуний сўз билан мажлис қарорини қабул қилди.