Аёл ва Баҳор деган муқаддас каломлар бежизга ёнма-ён ёзилмайди. Биз баҳорнинг келиши ва унинг беқиёс гўзаллигини мунис аёлларимизнинг гулгун чеҳраларига қараб билиб оламиз.
Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир бўлган муҳтарама зот ҳисобланади. Шу боис, истиқлол йилларида юртимизда хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўринлари йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда.
Куни кеча муҳтарам Президентимиз Республикамиз хотин-қизларига йўллаган байрам табрикларида, Жамиятимизда хотин-қизларимизга катта ҳурмат кўрсатилиб келинаётгани ва энг муҳими келажагимиз эгаларини тарбиялашда азиз аёлларимизга суянишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Шундан ҳам билсак бўладики, биз доимо сизнинг қалбингиз ҳароратидан, оналарча меҳрингиз тафтидан куч-қувват оламиз.
Агар касбимиз нуқтаи назари билан айтганда, дунёдаги барча нарсаларнинг ўлчови ва стандарти бор. Аммо сизнинг латофатингиз, малоҳатингиз, гўзаллигингизни олдида ўлчовлару- стандартлар ожиз.
“Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида ташкил этилган байрам тадбирида гўзал аёлларимиз шаънига ман шундай сўзлар янгради.
Эътиборли жиҳати шундаки байрам тадбирида агентлик Бош директори А. Хаитов тизимда меҳнат қилаётган аёлларни байрамлари билан қутлар экан, уларга соғлик-саломатлик тилади. Ва ўз меҳнати ва фидоийлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсталик совғаларини топширди.
Байрам дастури куй-қўшиқларга уланди.
Яна бир бор барчангизга байрам муборк бўлсин.