Президент Қарши шаҳрида электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Бу ерда йилига TCL бренди остида 25 минг дона замонавий телевизор, 15 минг дона "Samsung" чангютгичи, 100 мингдан ортиқ розетка ва электр узатгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Маҳсулот нархини арзонлаштириш ва уларни экспортга йўналтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, корхона фаолиятига коллеж битирувчиларини жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.