Ғузор туманида синтетик суюқ ёқилғи (“GTL”) ишлаб чиқарувчи завод қурилишига киришилди.
“OLTIN YO`L GTL” лойиҳаси асосида юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада юртимиз транспорт соҳаси учун тоза экологик келажак таъминланади, завод мазкур йўналишда фаолият юритаётган дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлади ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ва ривожланиши ўз ҳиссасини қўшади.