2016 йил 26-27 январь кунлари “Ўзстандарт” агентлигида «Халқаро электротехника қўмитаси фаолияти ва ISO/IEC 50001 стандартини жорий этишни амалга ошириш тажрибаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар Германия Физика-техника институти (PTB) билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикасидаги корхона ва ташкилотларининг энергоменеджмент соҳасидаги хабардорлигини ва шу билан бирга энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари, “Ўзстандарт” агентлигининг худудий бўлинмалари, саноат бирлашмалари ва аккредитацияланган сертификатлаштириш органларидан юздан ортиқ мутахассилар иштирок этдилар.
Германия Физика-техника институтидан таклиф килинган экспертлар ISO/IEC 50001 халқаро стандартини жорий этишнинг афзалликлари, Халкаро электротехника қўмитасининг (ХЭК) энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган стандартлаштириш ва мувофикликни бахолаш фаолияти, хамда, Халкаро электротехника қўмитаси хамкорлик дастурининг афзалликлари билан таништирди. Семинар якунида иштирокчилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.