Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида
Сурхондарё вилоятидаги "Сурхон дори-дармон" масъулияти чекланган жамияти аҳолини мақбул нархдаги фармацевтик маҳсулотлар билан таьминлаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда.
Ўтган йилдан бошлаб жамият ташаббуси билан вилоятнинг қатор туманларида ижтимоий дорихоналар ташкил этилди. Аҳолига ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида очилган ушбу дорихоналарда маҳаллий фармацевтика корхоналарида тайёрланаётган 96 турдаги ва хориждан келтириладиган 225 турдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари белгиланган қатъий нархларда сотилмоқда.
Ана шундай ижтимоий дорихона энди Термиз шаҳрида ҳам хизмат кўрсата бошлади.