Инсоннинг кўнгли ҳамиша гўзаллика талпиниб ундан куч-қувват олади. Айниқса, табиатдаги ўзгаришлар ҳар биримизнинг қалбларимизга ажиб бир хушнидлик олиб кириши билан бир қаторда, янги-янги режалар устида ишлашга, фаоллика ундайди.
Қишнинг совуқ, изғиринли кунлари ортда қолиб, олам ям-яшил кўклам либосига бурканган айни дамларни барчамиз соғинган эдик. Баҳорнинг ташрифи дастлаб гўзал аёлларимизнинг юз-кўзларида бўй кўрсатади. Шу боис Аёл-Баҳор деган эъзозли каломлар ёнма-ён юради.
Жаннатмакон юртимизнинг бошқа жойларида бўлгани каби, айни баҳорнинг бошланиши “Ўзстандарт” агентлиги жамоаси томонидан ўзгача хурсандчилик ва яхши кайфият билан кутиб олинди. Айни файзли кунларда “Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам истиқболли, ҳаётбахш режалар устида изланишлар олиб борилмоқда.
Агентлик Бош директорининг топшириғига кўра, ҳудудларни ободонлаштириш, дарахтларга ишлов бериш, мевали, манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Энг муҳими, агентлик раҳбариятининг ташаббуси билан яқинлашиб келаётган хотн-қизлар байрамига қизғин тадорик кўрилмоқда.
Байрам баҳона тизимда фаолият кўрсатаётган лобар ва латофатли аёлларимизга яна бир бор эътибор кўрсатилиб, уларни моддий ва маънавий томонидан қўллаб-қувватлаш ишлари бажарилади.
Албатта, инсон доимо яхши сўз, эътибор ва меҳрдан қувват олади. Аъло кайфиятли одамнинг ишида эса унум ва барака бўлади.
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан олиб борилаётган бу каби ҳаракактлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг кайфиятларини кўтариш орқали, иш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Барчангизни яна бир бор баҳорнинг илк ташрифи билан табриклаймиз.