2017 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида 2017 йилнинг 1 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.