Электр тестлар ва ўлчовлар, барча электр тизимлар обектлари ва ускуналари устидан электр хавфсизлиги бўйича назорат тури ҳисобланади. Унинг замирига кўра, электр синовлари электр назоратининг ва электр қурилмалар хусусиятларининг барча кўрсаткичларини экспериментал аниқлашнинг асосий шакли ҳисобланади. Электр синовларининг асосий мақсади янги махсулотлар ишлаб чиқариш ва фойдаланиш конструкцияси ва технологиясини сифатли даражага етказишнинг оптимал ечимини танлашдир. Синов вақтида электр қурилмалар сифатига, халқаро товар алмашув давомида уларнинг сифат кафолатига объектив баҳо берилади.
Синов ўтказиш давомида изоляция қаршилигини ўлчаш баённомаларидан қурилманинг хавфсизлик ва фойдаланиш имкониятларини бузадиган, тасдиқланган конструкция ёки технологиядан четлаштирадиган камчиликларини аниқланиш мумкин. Синов натижаларига кўра топилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар бериш ва синов обектидан фойдаланишни бутунлай чеклаб қўйиш мумкин.
Электр хавфсизликка синашларни ўтказишни янги даражада амалга ошириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонасида замонавий синов қурилмаси сотиб олинди. Ушбу янги авлод синов қурилмаси қурилмаларга ўзгарувчан, ўзгармас кучланиш бериш, изоляция қаршилиги қийматини аниқлаш, ток “сизиб чиқиши”, қувват ва ерлантирилганлик қийматини аниқлаш, ҳамда корхоналар лабораториясида ишлаб чиқарилаётган махсулот ва қурилмаларни ўша жойнинг ўзида синаш имкониятига эга. Шу вақтгача “Ўзстандарт” агентлигининг “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонасида синовлар маънан эскирган қурилма орқали амалга оширилар эди.