Электр катталик намунавий ўлчов воситаларининг янгиланиши
“Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонаси электр ва магнит катталикларни ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текшируви бўлими янги замонавий E4980A туридаги LCR (индуктивлик, сиғим, қаршилик) ўлчагичи ҳамда 3458A рақамли мультиметр билан бутланди. Бу турдаги ўлчаш воситалари ёрдамида аввал қамраб олинмаган, чет эл давлатлари миллий метрология институтларига олиб борилган индуктивлик, сиғим, қаршилик ўлчовлари ва ўлчаш воситаларининг қиёслаш чегаралар (диапазон)ини кенгайтириш ва аниқлигини ошириш, шунингдек, эскирган, ишлаб чиқаришдан олингани туфайли таъмирлашга яроқсиз бўлган, аниқлик синфи пастроқ бўлган ўлчаш воситаларини алмаштириш имкониятларини берди. Бундай юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари билан давлат метрологик хизматининг бутланиши чет элга қиёслаш ва таққослаш учун олиб боришга кетадиган валютанинг сарифини камайтириш имконини беради.