“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа дастурига асосан навбатдаги Сайёр қабул Қорақолпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ташкил этилди.
Сайёр қабул тадбири Элликқаъа тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда тумандаги жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Сайёр учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот маълумот маркази” ДК директори Акбар Даминов иштирок этиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жорий йилда агентлик раҳбарияти ва ҳудудий бошқарма ва марказ ходимлари жойларда халқ вакиллари билан кўпроқ учрашувларни ташкил этишга ва уларни фаолиятларида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларида амалий ёрдам бериш эканлигини алоҳида таъкидлади. Булардан ташқари, Сайёр қабул учрашувида жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган бошқа кўплаб саволларига жавоб олдилар.
Сайёр учрашув тавфсилотлари юзасидан савол-жавоблар эътиборингизга ҳавола қилинади.
“Шеркамол Савдо Бизнес” хусусий корхонаси директори Машарипов Шерали.
Савол: - Мен 2017 йил январ ойида печенье маҳсулотини ишлаб чиқариш ускунасини Хитойдан олиб келиб ўрнатдим шунга мувофиқлик сертификатини олиш тартиби қандай ва уни қандай оламан?
Жавоб: - Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш марказига мурожат қилсангиз сизни қизиқтираётган масалаларни ҳал қилиб бериш тушунтирилди.
Хусусий тадбиркор Исмаилов Шокир
Ҳозирги кунда стандарт талабларига жавоб бермайдиган газ ҳисоблагичлар кўп учраб турибди. Шунинг олдини олиш учун газ ҳисоблагич ускуналарини сотиш дуконларини ташкил қилинса?
Жавоб: Газ ҳисоблагич ускунаси сотиш дуконларидан газ ҳисоблагичларнинг мувофиқлик сертификатлари бор йўқлигини суриштириб харид қилиш лозим.
Тадбиркор Жаббарова Рахима
Савол: - Сўв ҳисоблагичларни ҳозирги кунда Нукус шаҳрида давлат қиёсловидан ўтказиб турибмиз шуни туманда ташкил қилишнинг имкони борми?
Жавоб: - Сўв ҳисоблагичларини давлат қиёсловидан ўтказиш Қорақалпоғистон ССМ ДК томонидан 2017 йилги дастурга киритилган ва жорий йилнинг май ойларида ушбу ускуна ўрнатилиб ишга туширилади.
Жисмоний шахс Кудяров Ш.
Савол: - Фуқораларнинг фойдаланаётган электр ўлчаш ускунасини давлат қиёслашидан ўтказиш учун электр ҳисоблагични электр таъминоти корхоналари вакили томонидан ечиб олиниб ўтказилиши шартми ёки шуни ўзининг урнатилган жойида ўтказишнинг имкони борми?
Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил 1-декабрда 2736-сон билан руйхатдан ўтган “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ҳудуддаги электр тармоқлари корхоналари ваколатли ходими томонидан ечиб олиниб, қиёслашдан ўтказилади ва шу ходим томонидан жойига ўрнатилади.
Йиғилишда яна шунга ухшаш кўплаб савол жавоблар бўлиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот, ахборот-тахлил ва ижро назорат котибияти бошлиғи А.Даминов йиғилиш иштирокчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, бу каби учрашувлар келгусида ҳам ташкиллаштирилиши ҳамда муаммо ва таклифлар бўлса “Ўзстандарт” агентлигнинг 150-23-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилиш ёки “ягона портал” орқали билдиришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан кейин Элликқалъа тумани Ҳокими ўринбосари В.Ниязимбетов қатнашганларга миннадорчилик билдириб, йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.