2015 йилнинг 19 январида “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида 2015 йил ташкилот фаолиятининг натижалари бўйича кенгайтирилган Хайъати мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишида барча тузилма бўлинмалар, ҳудудий бошқармалар ва “Ўзстандарт” агентлигига қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашдилар.      

Биринчи навбатда 2015 йил учун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунларига бағишланган 2016 йил 15 январдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгиланган 2016 йил учун Ўзбекистон Республикасининг  ривожлантиришни иқтисодий дастурини асосий устуворлик даражаси бўйича қарорларнинг бажарилишини таъминлаш саволи кўриб чиқилди. Тасдиқланган устуворликдан келиб чиқиб “Ўзстандарт” агенлиги олдида турган вазифалар аниқланди.    

Кейинчалик илмий ишлар, сертификатлаштириш, метрология, стандартлаштириш соҳасида 2015 йил учун ташкилотнинг фаолияти натижалари кўриб чиқилди, шу билан бирга фаолиятнинг кўрсатилган соҳаларида техник-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли формони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг 2015 йил 5-декабрдаги мажлиси баённомасининг топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг 2015-йил 14-октябрдаги 292-сонли ва 2015-йил 19-октябрдаги 298-сонли қарорларини бажарилиши тўғрисидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшимча равишда “Ўзстандарт” агентлиги тизимида ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш ва расмий веб-сайтлар орқали ва “Электрон ҳукумат” доирасида интерактив хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Танқидий равишда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.       

Кейинги навбатда “Ўзстандарт” агентлигига қарашли ташкилотлар ва бўлинмалар томонидан Ҳукумат қарорларини бажариш ва бажариш интизомини кучайтириш масаласи кўриб чиқилди.   

Мажлиснинг кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилиш натижалари бўйича Хайъатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.