“Фарғона стандартлаштириш ва метрология бошқармаси” ва “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхона рахбарлари билан “Сайёр қабул қилиш куни” муносабати билан 22.02.2016 йилда Фарғона вилояти Данғара тумани хокимлиги мажлислар залида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қўқон ССМ ДК директори М.Азимов очиб, туманда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан махсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу сохада “Ўзстандарт” агентлигининг худудий бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган амалий кўмаклар ва услубий ёрдамлар ҳақида гапириб, сўзни Фарғона стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ш.Таировга берди.
Ш.Таиров ўз сўзида сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш борасидаги Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорларининг мазмун-моҳияти ва ахамиятини йиғилиш қатнашчиларига атрофлича тушунтириб берди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов томонидан 2014 йил 23 декабрда тасдиқланган “Республика вилоятларидаги ишлаб чиқарувчи корхоналарда 2015-2017 йилларда халқаро стандарт талаблари асосида сифат бошқаруви тизимларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириб, белгиланган муддатларда вилоятдаги корхоналар томонидан тўлиқ бажарилиши лозимлигини, соҳа бўйича муаммолар мавжуд бўлган тақдирда “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат этишлари ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, тадбиркорлар ўзларида жорий қилинган сифат бошқаруви тизими тўғрисида ва уни натижавийлиги ҳақида йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар берди.
Шунингдек, Фарғона ва Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари ва йиғилиш қатнашчилари ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Тадбиркорлар томонидан берилган соҳага оид саволлларга Фарғона СМБ бошлиғи Ш.Таиров, Қўқон ССМ ДК директори М.Азимов, Қўқон ССМ ДК метрология бўлими етакчи мутахасиси С.Ахмедов ва Қўқон ССМ ДК синов мажмуаси бошлиғи М.Исомиддиновлар томонидан жавоб берилди. Сохага оид тадбиркорларни қийнаётган ва ўз ечимини кутаётган масалалар ходимлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида қайд этиб борилди.