«Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази» Давлат корхонасининг, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик махсулотларини синаш лабораториясига, “Алишербек Файз Савдо” Х/К, “Promenadа Premium Progress” МЧЖ ҳамда “Асадбек Нон” МЧЖ нон ишлаб чикарувчи корхоналар томонидан, ўз маҳсулоти сифатини текшириш ва қай бир корхонанинг сифат кўрсаткичлари олий даражада эканлигини билиш учун маҳсулотлар такдим этилди.
Синов лабораторияси томонидан синовлар олиб борилди ва синов хулосалари натижасига кўра, физик-кимёвий кўрсаткичлар бўйича маҳсулотлар меъёрий ҳужжат талабларига мос келиши ва меъёрий ҳужжатларнинг тегишли бандларига мувофиқ эканлиги аниқланди.
“Бекобод ССМ” ДК ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилганда, Бекобод шахар аҳолиси томонидан “Алишербек Файз Савдо” хусусий корхонасининг нон махсулотлари кўпроқ истеъмол қилиниши аниқланди.