Жорий йилнинг 28 феврал куни Москва шахрида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашнинг, Давлатлараро техник қўмитасида МТК 515 “Путур етказмасдан текшириш” сохаси бўйича очиқ сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Давлатлараро техник қўмитасининг  МТК 515 да қуйидаги масалалар кўрилади:

 - Путур етказмасдан синаш сохаси бўйича давлатлараро стандартларни ишлаб чиқиш.

- Сохадаги халқаро стандартларни давлатлараро стандартларга уйғунлаштириш.

 Сессияга путур етказмасдан текшириш сохаси бўйича Ўзбекистондан хам вакил  қатнашиши таклиф қилинган.