Хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида лабораториялар ташкил қилинган. “Ўзстандарт” агентлигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан ушбу лабораториялар шаҳодатланиб амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вилоятда мавжуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган нон ва нон маҳсулотлари йўналиши бўйича замонавий асбоб ускуналар билан таъминланган “GAZLI DON” МЧЖ, “BUXORO SHOXRUXBEK FAYZ” МЧЖ ва “NAMOZGOH  PLYUS” МЧЖ ишлаб чиқариш лабораториялари шаҳодатланди.