Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 71-сонли қарори  билан  “Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги   Умумий техник регламент тасдиқланди.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Техник регламент Алкоголли маҳсулотларига  ягона  талабларни  белгилаш мақсадида  қабул  қилинди.

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой муддат тугаши билан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” қонунининг талабларига мувофиқ,  ушбу  Техник  регламентни  амалга  жорий этилиши  билан,  Техник  регламентда  кўрсатилган  маҳсулотларга стандартлаштириш  бўйича  аввал  қабул  қилинган  16 та меъёрий  ҳужжатлар, мажбурий  характерини  йўқотади  ва  ўрнатилган  тартибда  қўлланилиш ихтиёрийлигига  эга  бўлади.

Техник регламент орқали алкоголли маҳсулотларни экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида ҳалқаро талаблар жорий этилди.

Техник регламентни умумий матни билан бизнинг сайтимизда “Техник регламентлар” бўлимида танишиш мумкин.