Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашда ва саноатда турли ўлчаш воситалари, шу жумладан эритмаларда моддалар концентрациясини ўлчаш учун фотоэлектроколориметрлар қўлланади. Фотоэлектроколориметр ёрдамида гемоглобинни ва ҳатто металлнинг кимёвий таркибини ўлчаш мумкин.
Туғилган вақтимиздан бошлаб, ўзимиз билмаган ҳолда, биз метрология билан боғлиқмиз... Тарози ёрдамида янги туғилган чақалоқ тортилади, биринчи кунлариданоқ гемоглобин ўлчанади ва янги туғилган чақалоқ (инсон)нинг соғлигини аниқлаш учун турли тиббий анализаторлар қўлланилади.Фотоэлектроколориметр тиббиётда (гемоглобиннианиқлашда) фойдаланиладиган приборлардан биридир.
Мисол тариқасида КФК-2фотоэлектрик концентрационколориметрни кўриб чиқиш мумкин.
КФК-2 фотоэлектрик концентрацион колориметри
Диапазоннинг алоҳида участкаларида ёруғлик фильтрлари билан ажратиладиган 315-980 нм тўлқин узунликларини, суюқлик эритмалари ва қаттиқ жисмларнинг ўтказиш коэффициентлари ҳамда оптик зичлигини ўлчаш учун, шунингдек даражалаш графикларини тузиш усули билан эритмаларда модда концентрацияларини аниқлаш учун мўлжалланган. Колориметрсочилувчи суспензиялар, эмульсиялар ва коллоидэритмаларда ўтаётган ёруғликда ўтказиш коэффициентларини ўлчашларни бажаришга ҳам имкон беради.Колориметрсувтаъминот корхоналарида, металлургия, кимё, озиқ-овқат саноатларида, қишлоқ хўжалигида, тиббиётда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида қўлланади.