Навоийлик “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Обида Қодирова тикувчилик ва патдўзлик билан шуғулланади.
Унинг миллий ва замонавийлик уйғунлашган ҳунармандчилик намуналари кўпчилик эътиборига тушган, турли кўргазмаларда намойиш этилган. Айни пайтда ҳунарманд тикувчиликка иштиёқи баланд қизларга “устоз-шогирд” анъанаси асосида ўз касб сирларини қунт билан ўргатмоқда.
Манба: ЎзА