16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори Дж.Макгрегор билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган баъзи халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.