“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан 2017 йил 5 январда тасдиқланган “2017 йил I-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвали”га асосан, жорий йилнинг 17 феврал куни Андижон вилоятининг Асака туманида “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж.Н.Шукуровнинг туманда фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар билан “Сайёр қабул” учрашуви ўтказилди.
Ушбу “Сайёр қабул” учрашувида Асака тумани ҳокими Т.Н. Шоввозов, “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот ва ахборот-таҳлил котибияти мудири А.Ғ.Расулов, Андижон вилояти Асака тумани хокимлиги, Андижон СМБ бошлиғи ва ходимлари, “Андижон ССМ” ДК директори ва бўлим бошлиқлари, Асака туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, қўшма корхоналар вакиллари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, ҚФЙ ва МФЙ вакиллариҳамда жисмоний шахслар иштирок этдилар.
Йиғилишини Асака тумани ҳокими Т.Н. Шоввозов очиб, тадбир иштирокчиларини кун тартиби билан таништирди ва сўзни “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж.Н.Шукуровга берди.
“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж.Н.Шукуров Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиши, мақсад-муддаоларини амалга оширилишини таъминлайдиган тизим яратилаётганлиги, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, маҳаллий хокимликларда “Халқ қабулхоналари”, вазирлик ва идораларда виртуал қабулхоналар ташкил этилгани ана шу мақсадга хизмат қилаётганлигини гапириб ўтди.
Тадбиркорлар учун яратилган “ягона ойна”, “онлайн хужжатларни кабул килиш” тизимлари, вазирлик ва идораларда ўрнатилган ишонч телефонлари бизнесни ривожлантиришга, техник тўсиқларни бартараф этишга шунингдек, шаффофликни таъминлашга қаратилган. Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинганлиги тўғрисида хам айтиб ўтди.
Учрашув сўнгида йиғилиш иштирокчиларига, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, махсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси, сифат тизими тўғрисидаги буклетлар тўпламлари тарқатилди ва иштирокчиларнинг сохага оид қизиқтирган саволларига жавоб берилди.