“Ўзстандарт” агентлиги жорий йилнинг 15 феврал куни Миллий матбуот марказида Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги мавзусида журналистлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил этди
Республикамизда халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари Давлатимиз сиёсатининг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Эътиборли томони шундаки, кейинги йилларда “Стандартлаштириш тўғрисида”,”Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида” ҳамда “Озиқ –овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қабул қилинган қонун ҳужжатлари яна бир бор аҳоли саломатлигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлар дейиш мумкин.
Республикамиз Президентининг ташаббуси билан барпо этилаётган Ҳазорасп,Ғиждувон, Ургут, ва Қўқон шаҳри ҳудудларидаги эркин иқтисодий зоналарида “Ўзстандарт” агентлигининг илмий ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Бу ҳам ўз навбатида сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга амалий ёрдам беради.
“Ўзстандарт” агентлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Агентликнинг Тошкент шаҳридаги 3та, ва Қашқадарё вилоятидаги 1та синов лабараториялари яъни озиқ-овқат лабараториялари халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди. Шунингдек агентликнинг халқаро ҳамкорлиги натижасида Швейцариянинг “SGS” Компанияси билан маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Бунинг натижасида 7 турдаги маҳсулотларга халқаро даражада синов баённомалари расмийлаштириш билан дунёнинг 140 давлатида тан олиниши таъминланди.
2017 йилнинг ўзида яна 4та синов лабараторияларини халқаро даражадаги аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳаракатлар ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини оширишга катта ёрдам беради.
Шунингдек жорий йилда Сурхондарё вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабараторияси халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган сайи-ҳаракатларга қарамай, айрим ҳолатларда истеъмолчилар сифатсиз маҳсулотларга дуч келмоқдалар. “Ўзстандарт” агентлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожжатлари асосида ўтган йилдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини лабаратория шароитида синовдан ўтказиш ишларини йўлга қўйди.
Минг афсуски, агентликнинг ҳудудий марказлари томонидан ўтган 2016 йилининг ўзида 1.млрд, 962млн, 658 минг сўмлик маҳсулотлар яроқсиз деб топилди. Бу ишларнинг давоми сифатида 2017 йилнинг январ-феврал ойларида жами 1 млрд, 123 млн, 613 минг сўмлик маҳсулотлар яроқсиз деб топилди.
Булардан ташқари жорий йилнинг ўзида агентликнинг ҳудудий марказлари томонидан маҳсулотлар устидан 703 та инспекция назорати ўтказилиб, стандарт талаблари бузилганлиги сабабли 16 та мувофиқлик сертификати амал қилиш муддати вақтинча тўхтатилди. 52 та мувофиқлик сертификати корхонанинг хатига асосан бекор қилинди.
Шу ўринда Республикамизда маҳсулотларнинг сифатини ошириш учун янги стандартларни қабул қилиш борасида қисқача маълумот.
Ҳозирги кунда Республикамизда амалда бўлган 21 мингга яқин стандартларнинг 2700 га яқин стандартлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилиб, халқаро талаблар даражасига олиб чиқилмоқда.
Шундан 952 та стандартлар айнан озиқ-овқат соҳасига тегишлидир.
Айнан бу борада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда амалдаги стандартларнинг халқаро стандатлар билан уйғунлаштириш даражасини қарийб икки баробарга ошириш режалаштирилган.