Хўжалик юритувчи субъектларни ишлаб чиқариш ва синов лабораторияларини шаҳодатлаш
Хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида лабораториялар ташкил қилинган. “Ўзстандарт” агентлигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан ушбу лабораториялар шаҳодатланиб амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Вилоятда мавжуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган нон ва нон маҳсулотлари йўналиши бўйича замонавий асбоб ускуналар билан таъминланган “QORAKO`LDONMAHSULOTLARI” АЖ “ISSIQ NON” нонвойхонаси, “NUR HAMRO NIGORA” МЧЖ, нефть махсулотлари йўналиши бўйича “BUXORO NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” УК ҳамда електр жиҳозлари йўналиши бўйича “ENERGO TA`MIR” МЧЖ ишлаб чиқариш лабораториялари шаҳодатланди.