Самарқанд раҳбарлари аҳолининг уйларига бориб мулоқот қилмоқда

Жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш, оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида учрашувлар уюштирилмоқда.

 

Самарқанд вилоятида ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда, ҳусусан Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Жабборов ҳамда вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси директори С.Қўшақов ва ходимлар вилоятнинг Нарпай тумани аҳолиси билан учрашди ҳамда Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган истиқболли ғоялардан паррандачиликни, қорамолчиликни ривожлантириш, мевали дарахтлар, ёнғоқ, лимон экишни ташкил этиш бўйича тавфсияларини беришди.

Шунингдек, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, СМТни жорий этиш масалалари бўйича муаммолар ўрганиш, соҳалар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг хуқуқий билимини ошириш, шу билан бирга, уларни ер майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, халқни тадбиркор қилиш мақсадида ҳар бир хонадонларга кириб мулоқотлар уюштирилмоқда.

Бошқарма ва марказ раҳбарияти томонидан жойларда аҳоли билан мулоқот ишлари давом эттирилмоқда.