Деҳқон бозорларида олиб бораётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган маҳсус селектор йиғилиши баёнининг 20-банди топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги деҳқон бозорларида мавжуд маънан эскирган паллали тарози ва тошларини замонавий электрон тарозиларга алмаштириш бўйича Вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган режа жадвалини бажарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Деҳқон бозорларининг савдо расталари ва савдо ярмаркалари жойлашган майдонларнинг кўриниб турадиган жойларига “Назорат тарози” ёзувли назорат тарозиларини ўрнатиб, ҳар куни белгиланган жойларда бўлишлигини, тарозилар учун масъул ҳодим бириктирилишини, бозор ҳудудидаги истемолчиларга маълумот берувчи эскирган баннерларни янгилашни ҳамда ҳусусий тадбиркорларга тегишли электрон тарозиларни қиёслаш ишларини ташкиллаштиришда амалий ёрдам бермоқдалар.
Тош-тарозиларнинг қиёсланиши ҳудуддаги барча бозорлар ва савдо шахобчаларида кенг кўламда амалга оширилиб, тадбиркорлар ва аҳолига савдодаги муомалада ишончлилик уйғотмоқда.