Ўрганишлар натижасида Деҳқон бозорларидаги савдо расталарини давлат қиёсловидан ўтказилган тош-тарозилар билан таъминланишнинг ҳолати ва қиёслаш кўригидан ўтказилмаган, ностандарт-маиший тош-тарозилардан фойдаланиш ҳолатлари афсуски учраб турибти.

Самарқанд вилоятидаги деҳқон бозорларида жами савдо ўринлар сони 14 310 дона бўлиб, бундан тарози талаб этиладиган савдо ўринлари сони 6220 донани ташкил этади. Иккита савдо ўрни учун 1 дона тарози ҳисобида жами 3110 дона тарозилар талаб этилади. Ҳозирги кунда деҳқон бозорларда жами 2298 дона тарозилардан фойдаланилмоқда (шундан 2090 донаси деҳқон бозорлари ҳисобидаги ва 208 донаси сотувчиларнинг хусусий тарозилари).

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Нарпай, Нуробод ва Қўшрабод туманларидаги деҳқон бозорларида 60 дона ностандарт тарози ва тарози тошлари фойдаланишдан олиб ташланди. Бу бордада ишлар давом этмоқда.