Мухтарам Президентимиз томонидан 2017 йилни - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги давлат идораларининг халқимизга хизмат қилиши зарурлигини яна бир бор белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан жойларда ўтказилаётган “сайёр қабул”лар ҳам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг узвий давомидир.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ҳамда худудий бўлинмалар томонидан тасдиқланган режалар жойларда мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан, Самарқанд вилоятида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 13 январ куни Самарқанд шаҳар, 25 январ куни Пайариқ туман ҳокимликларида ташкил этилган сайёр қабулларда ҳам соҳага оид кўпгина муаммоли масалалар ўз ечимини топди.
Шу билан биргаликда ўтказилган сайёр қабулларга муносабатлар билдирилди, булардан Пайариқ тумани “Алишер Навоий” маҳалласи раиси Б.Хидиров – “Ташкил этилган сайёр қабуллар халқнинг хуқуқий онги юксалишига хизмат қилмоқда, бизга келиб ўз ҳуқуқимизни англатгани учун миннатдорчилик билдираман ҳамда маҳсулот сифатини назорат қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш энг таъсирчан чора деган фикрларингизга қўшиламан”.
Самарқанд шаҳар Нуроний жамғармаси “Аёллар Қаноти” кенгаши раиси Г.Хусаинова “Юқорида билдирилган савол- жавоб ва мулоҳазалар бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб, кўпгина маълумотларга эга бўлдим. Махалла фуқаролар йиғини ва нуронийлар жамгармаси вилоят булими билан хамкорликда махаллаларда ташкил этилган истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш комиссиялари маъсулларига соҳалар бўйича ўқитишни ташкил этиш кераклиги бўйича таклифлар билдирилди.
Сайёр қабулда “Ўзстандарт” агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва марказлари халқимизга хизмат кўрсатишга тайёрлигини билдиришди. Шу билан бирга агентлик Бош директорининг виртуал қабулхонаси, агентлик ҳамда бошқарма ва марказлар ишонч телефонлари расмий веб сайтлари тўғрисида маълумотлар берилди.