Сирдарё синов ва сертификатлаштириш марказининг ўлчов воситалари устидан давлат метрологик текшируви бўлими O’z Dst ISO/IEC 17025:2007 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қуйиладиган умумий талаблар”ига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 йилдаги 292-сонли метрологик хизматлар ва мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини инспекция назорат қилиш ва аккредитациялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ деб топилиб, аккредитация доираси кенгайтирилди. Натижада 9 турдаги янги қиёслаш усуллари ўзлаштирилди.
Жумладан:
1. Геометрик катталикларни ўлчаш: барча турдаги растомерлар - ўлчаш чегараси 0÷2.5 m;
2. Огирликни ўлчаш: барча турдаги кранли тарозилар - ўлчаш чегараси (0÷5000) kg;
3. Температура ва физик исиқликни ўлчаш: термопара ва барча турдаги термоэлектрический термометрлар - ўлчаш чегараси - 30°С ÷155°С;
4. Суюқлик термопарасини ўлчаш шу қаторда симоблик ва биметаллик - ўлчаш чегараси - 30°С ÷300°С;
5. Босимни ўлчаш: U- туридаги манометр - ўлчаш чегараси 0÷1000 mm сув.уст;
6. Сарф хажимни ўлчаш: критик микросоплалар - ўлчаш чегараси 0.01÷25 m³/h;
7. Физик кимёвий ўлчашлар: барча турдаги ойнали капилляр вискозиметрлар - ўлчаш чегараси (0,6÷3000) mm2/s;
8. Ўлчов воситаларини ва синов ускуналарини аттестатциялаш: Журавлева синов ускунаси - ўлчаш чегараси Ø30 мм;
9. Маиший газ хисоблагичларини қиёслаш ускунаси - ўлчаш чегараси 40 m³ гача.
Яқин ҳудудларда жойлашган жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлар ўлчаш воситалари ҳамда синов ускуналарини Тошкент шахрига ва Самарқанд вилоятига олиб бормасдан Сирдарё вилоятида текшурувдан ўтказиш қулайликлари яратилди. Бу билан жисмоний ва юридик шахсларни, тадбиркорларни вақти ҳамда йўл харажатларини тежашга эришилди.