1834 йил 8 февралда Сибирнинг провинциал Тобольск шаҳрида туғилган Дмитрий Иванович Менделеев, буюк энциклопедист-олим, жамоат арбоби, химик, физик-химик, физик, метролог, иқтисодчи, технолог, геолог, метеоролог, педагог, ҳавода учиш амалиёти ва назарияси билан шуғулланадиган мутахассис ва асбобсоз сифатида дунё тарихига кирган.
Д.И.Менделеев нафақат кимёвий элементларнинг машҳур даврий қонунини биринчи бўлиб кашф қилган олим, балки илмий метрологиянинг асосчиси ҳисобланади.
1892 йил 19 ноябрда Д.И.Менделеев Намунавий ўлчов ва тарозилар депосининг (Санкт-Петербургда ташкил этилган биринчи давлат метрологик ва қиёслаш муассасаси) сақловчи олими бўлиб тайинланади. Менделеев томонидан мамлакатнинг бутун метрологик ва қиёслаш хизматини қайта қуриш (ислоҳ қилиш) тизими ишлаб чиқилган. Депо Ўлчов ва тарозилар бош палатасига – мамлакатнинг биринчи илмий-метрологик ва қиёслаш хизматига ўзгартирилган. Д.И.Менделеев раҳбарлигида Бош палатада дунё фан ва техника даражасига мос бўлган миллий эталонлар тизими яратилган, Россия ва метрик ўлчовлар ўртасидаги аниқ ўзаро нисбатлар ўрнатилган. Бу мамлакатни секин-аста халқаро метрик бирликлар тизимига ўтишга тайёрлашга имкон берди.
Вақт ўтган сари, Д.И.Менделеев томонидан яратилган давлат метрологик хизматининг структураси – раҳбарлик органлари, метрологик институтлар ва қиёслаш марказлари, улар ўртасида ўзаро ҳаракат қилиш тизими, қонун-қоидалар ва техник база такомиллашиб, ўзгариб боряпти, бироқ олим томонидан белгиланган асослар ўзгармай қолмоқда.
1934 йилда Ўлчов ва тарозилар бош палатаси Метрология илмий-тадқиқот институтига (ВНИИМ) ўзгартирилган эди, 1945 йилда эса институтга Д.И.Менделеев номи берилди.