Шаҳрисабз туманидаги “Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари” масъулияти чекланган жамиятида истиқболли лойиҳа доирасида автоматлаштирилган технологиялар асосида жиҳозланган паррандачилик тармоғи ишга туширилди. Натижада 7 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Корхона томонида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Давлатлараро стандарт талаблари остида ишлаб чиқарилмоқда шу билан бир қаторда маҳсулот рақобатбардошлилигини оширишга эришилмоқда.

Бугунги кунда Жамият томонидан ички бозорда кунига 12 минг дона тухум реализация қилинмоқда. Келгусида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш режалаштирилди.