Сўнги йилларда Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларида қурилиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Бугунги кунда Хўжайли туманга киравершда жойлашган "Жидели Байсун" қишлоги янги замонавий уйлар билан ўзгача тус олганлигини кўриш мумкин.
Шу кунга қадар махаллий ахоли марказий бозорга харид қилиш учун жамоат транспорти орқали қатнар эди. Ахолига хизмат кўрсатиш, узоқ йўлни яқинлаштириш мақсадида, ўтган йили ушбу махаллага савдо ўринлари объектларининг қўрилиш ишлари бошланган эди.
Қишлоқда транспорт хизматлари инфратузилмасини яратиш, такомиллаштириш ва янада ривожлантириш мақсадида автовокзал ҳамда автотранспорт турар жойлари қўриш ишлари бошлаш кўзда тутилмоқда.
Бу ерда тадбиркорлар учун ҳам қўлай шарт-шароитлар яратилади. Хусусий корхона “Қушмаг” майиши мебел жиҳозлари, металл дарвозалар, эшиклар ва тўсиқлар ишлаб чиқариш белгиланган.
Айни пайтда ушбу корхонада ўндан ортиқ одам иш билан таъминланган. Ўтган йилдан бошлаб оилавий корхона "Вакеrly" ишга тушган бўлиб, хозирги кунда қишлоқда яшовчи 4 та фуқаро иш билан таъминланди. Ушбу корхона нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлари нафақат қишлоқ ахолиси, балки бошқа савдо ўринларида ҳам сотилмоқда. Амалий санъат даражасини ошириш мақсадида қишлоқда Ўзбекистон Республикаси Баъдий академияси қошидаги махсус 3 этажли санаат мактаби биноси қўрилган.
"Жидели Байсун" қишлоғини янгилаш ва ривожлантириш ишлари тезлик билан давом эттирилмоқда.