Қорақалпоғистон Республикасининг енг чекка туманларидан бири Мўйноқ тумани ахолисининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида, 2 феврал куни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгаши раиси М.Ерниязов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, туман прокурори Ж.Ермашев, туман хокими К.Утениязов хамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида янгидан очилган “GOLD MUYNAR MASTERS” МЧЖда ташкил этилган 158 та иш ўрни, шунингдек тумандан 18 км узоқликда жойлашган “Ўшсай” МФЙда яшаётган 100 та хотин-қизлар хунармандчилик билан шуғулланиш бўйича учрашув ўтказилди.

Бунда хунармандчилик билан шуғулланувчиларга замонавий тикув машиналари ҳамда янги иш ўринлари билан таъминланган хотин-қизларга мехнат дафтарчалари, корхона билан тузилган шартномалар тантанали тарқдим этилди.

Шундан сўнг янги очилган “GOLD MUYNAR MASTERS” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

“GOLD MUYNAR MASTERS” МЧЖ Хитойдан келтирилган 99 та  замонавий тикув машиналари билан таъминланган бўлиб, корхона буюртма асосида иш олиб боради.

Бу эса ўз навбатида туман ахолисининг турмуш даражасини яхшилашга, эртанги кунга бўлган ишончини ошишига хизмат қилади.