Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв жорий йилнинг 20-21 январ кунилари  Қорақалпоғистон Республикасига қилған сафари чоғида  Қўнғирот-Мўйноқ туманлар ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тармоғининг бошланган қўрилиш ишлари билан танишган эди.

Ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар бўйича Қунғирот тумани марказига кираверишдаги катта очиқлик майдони катта қурилиш майдонига айланган бўлиб, ишлар тўхтовсиз қизгин кетмоқда.

Ушбу 101 километрлик сўв тармоғи ишга тушгандан сунг суткасига 7 минг куб метр сув етказиб бериш ва 25 мингдан ортиқ ахолини тоза ичимлик суви билан таъмилаш имкониятини яратади. Қурилиш ишлари 2017 йилнинг июль ойига тугатиш белгиланган.

Қурилишнинг ишларини умумий қиймати 26,4 млрд сумни ташкил этиб, буюртмачи “Ўзкоммуналхизмат”, лойхачи “Ўзкоммуналлоийха”, қурилишнинг бош бажарувчиси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ белгиланган.

Ушбу сув тармоғини ўтказиш замонавий полиэтилен қувирлардан иборат бўлиб, бу ўз навбатида қурилиш ишларини тезлатишни  ва ахолининг тоза ичимлик сувга бўлган эхтиёжини қондиради.