Жиззах вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган, ”Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо саноат палатаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш жамғармаси худудий бўлимлари” ва экспортга кўмаклашувчи бошқа ташкилотлар билан хамкорликда, махсулот ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналар иштирокида ўтказиладиган семинарлар режа жадвалга асосан 06.02.2017 йил куни Жиззах вилоят хокимлиги кичик мажлислар залида вилоятнинг бир қатор экспортёрлари ва тадбиркорлари иштирокида халқаро сифат тизими тўғрисида семинар ташкил этилди.
Семинарда“DQS Quality Sistems” LLC Халқаро даражада аккредитланган сертификатлаштириш органи рахбари А.Гаитов маъруза қилди.
Маърузада халқаро ISO 9001 стандарти мазмун мохияти, уни қай тартибда жорий этиш унинг авзалликлари тўғрисида тадбиркорларга тушунчалар берилди. Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.