Бухоро вилоятининг Қоракул туманида «Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш» лойиҳасини амалга оширилиши буйича кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа буюртмачиси «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компанияси» МЧЖ, Кореянинг «Hyundai Engineering Co., Ltd.» компанияси эса бош пудрадчи сифатида иш олиб бормокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2014 йилдаги ПҚ-2262-сонли Карорига асосан илк бор табий газ тайёр маҳсулот сифатида 2018 йилнинг 1 июлидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилди.
Бугунги кунда Кореялик қурувчи-муҳандислар газни кайта ишлаш заводининг янги қурилган «Кандим» 220/35/10 кВ ли подстанциясини ташқи электр тармоқларига улаш учун тайёргарлик ишларини жадал олиб боришмоқда.
Завод подстацниясини ташқи тармоққа уланиши биланоқ, муҳандислар технологик ускуналарни қўшиш ва созлаш ишларини бошлаб юборишади.
"Ўзстандарт" агентлигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси шу йилнинг 3 февралида «Hyundai Engineering Co., Ltd.» компаниясининг электрқурилмаларни тармоққа улаш олди ишларини олиб бориш учун ташкил этилган электротехник лабораториясини мувофақиятли аттестациялади.