Очиқ мулоқот тарзидаги семинар учрашуви ташкил этилди
2017 йил Ўзбекистон Республикасида “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жойларда ахоли билан очиқ мулоқатлар уюштириш ишлари йўлга қўйилган. Шу жумладан Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси шу каби табдирларни ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.2017 йил 2 феврал куни марказнинг метрология бўлими ходимлари хамда Чирчиқ прокуратураси вакиллари иштирокида 2-сонли умумтаълим мактаби биносида очиқ мулоқат тарзидаги семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинар 18 ва 24 –сонли махаллалар раислари,махалла фаоллари ва ахолиси билан сохага оид долзарб муаммоларини хал қилиш чораларини кўриш масалаларида керакли тавсиялар ва ечимлари борасида олиб борилди. Ташкиллаштирилган семинарнинг асосий мақсадлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун”ижросини таъминлаш , ахоли билан очиқ мулоқатни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини юритиш, халқнинг мурожаатларини билан ишлаш, марказ томонидан кўрсатилаётган метрологик хизмат кўрсатиш турлари билан таништириш, хонадонларда ўрнатилган маиший газ,сув ва электр хисоблагичларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тартиблари тўғрисида учрашув давомида кенг ёритиб берилди. Ахолини қизиқтирган саволлар ўз хизмат ваколатлари доирасида жавоблар берилиб, қўшимча қулайликлар яратиш борасида таклифлар белгилаб олинди.