Янги синов усуллари ўзлаштирилмоқда
Аккредитация доирасини кенгайтириш ва янги синов усулларини ўзлаштириш мақсадида синов лабораториялари мажмуасига рақамли виброметр “UNI-T UT311”- ҳарид қилинди.
Рақамли виброметр “UNI-T UT311” тебраниш тезлигини ўлчовчи асбоб. Ушбу асбоб маиший электротехника буюмлари, ишлаб чиқариш дастгохлари ва улар таъсирида иш жойларини тебраниш тезлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Бу синов лабораториялари мажмуаси аккредитация доирасини иш жойларини аттестациялаш синов усуллари билан кенгайтириш имконини беради. Ушбу ускуна ўзининг кичик ўлчамлари, юқори сезувчанлиги, LCD дисплейга эгалиги, ишлатишдаги қулайликлари, энергия тежамкорлиги ва ўлчаш мобайнида кўрсатгичларни бевосита ҳисоблаб бориш ҳусусиятлари билан ўзидан аввалги ускуналардан афзал ҳисобланади.