Тадбиркорларга мадад
Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, дунё андозаларига мос маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатилиши, ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини оширишда “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Маҳсулотларни сертификатлаштириш” идораси мутахассислари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, худудимизда фаолият кўрсатиб келаётган “Qo’qon Konserva” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган консерва маҳсулотларининг жаҳон стандартлари талабига жавоб беришида маҳсулотларни сертификатлаштирилиши ҳам албатта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилган эркин ишбилармонлик муҳитини ривожлантирилишида муҳим рол ўйнайди.
Бунинг натижасида ҳозирги вақтда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли консерва маҳсулотлари халқимиз дастурхонларини безатиб келмоқда.