Тадбиркорлик субъектлари ДИҚҚАТИГА 20 та янги стандарт жорий этилмоқда!

“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 30 январдаги ДС-73-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 20 та янги давлатлараро стандартлар 2017 йил 1 августдан жорий этилмоқда ва 6 та давлатлараро стандартлар амал қилиши тўхтатилмоқда дея ҳабар бермоқда агентлик Матбуот хизмати.

Ушбу янги давлатлараро стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий этилиши, республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширилишига, бозоримизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга ҳамда энг асосийси Юртимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Республикамизда 20 та янги давлатлараро стандартларни жорий этилиши, бир нечта саноат корхоналарида ишлаб чиқариш технологияларини тубдан янги давлатлараро стандарт талабларига мос равишда маҳсулот ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриши яъни ҳозирги кунда фойдаланиб келаётган эски технологияларини янги замонавий технологияларга алмаштириши давр талабига айланди. Акс ҳолда ушбу корхоналар ўз фаолиятини яъни айнан ўша маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини тўлиқ тўхтатишлари зарур бўлади.

Бундан ташқари, синов лабораториялари ҳам синов ускуналарини ушбу давлатлараро стандарт талабларига мос равишда синовларни ўтказа оладиган синов ускуналари билан қайта жиҳозлашлари керак бўлади.

Шу ўринда бир савол туғилади, Ахир “Запарож” автомашинасини синаш ускунаси билан қандай қилиб замонавий “Нексия” автомашинасини синаш мумкин?

Ҳурматли тадбиркорлар! юқоридагиларни инобатга олиб, “Ўзстандарт” агентлиги Сизларга ишлаб чиқариш жараёнларини янада мукаммалаштириш мақсадида 7 ой мухлат бермоқда.

20 та янги давлатлараро стандартлар, тўқимачилик маҳсулотлари, қоғоз, чой, оёқ кийимлари, синтетик каучук, кофе каби маҳсулотлар ва уларни синов услубларига тадбиқ этилса ижобий натижаларга албатта эришасиз.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Юртимизда ишлаб чиқарилаётга ва чет давлатлардан олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш мақсадида, 2017 йил давомида ҳар ойда ҳудди шундай янги стандартлар жорий этиб борилишини маълум қилади.

Шу ўринда халқимизда Замон сенга боқмаса-сен замонга боқ деган ҳикматли ўгитига амал қилинса нур устига аъло нур бўлур эди.