Ўзбекистон ва АҚШ ядро контрабандасига қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари шу жумладан, “Ўзстандарт” Агентлиги мутахассислари, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Ядровий хвфсизлик маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлги, масуъл ходимлари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдиди борасидаги фикрлар билан ўртоқлашиш ҳамда уларнинг ҳукуматлари билан бундай таҳдидга қарши курашишни муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашув ўтказди.

 Ушбу муҳокама томонлар ўзаро келишган ядро контрабандасига қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг давоми бўлиб, режада ядро ва радиоактив моддалар контрабандасига оид ҳолатларнинг олдини олиш, аниқлаш ва курашишда ҳукуматлар амалга оширадиган саъй-ҳаракатлар ўз аксини топган. Учрашувда томонлар кўзда тутилган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда бу соҳадаги келгуси ҳамкорлик хусусида суҳбатлашишди.

Хозирда Республикамизнинг халқаро аэропортларида, чегарамизда жойлашган темир ва автомобил йўлларининг назорат ўтиш пунктлари замонавий радиактив моддаларни аниқлайдиган махсус ускуналар ва воситалар билан жихозланган.  “Ўзстандарт” Агентлиги вакиллари томонидан бундай технологик жихатдан мураккаб бўлган қурилмаларнинг метрологик таъминотини янада ривожлантириш учун калибрловчи радиактив манбалар етарли даражада эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада АҚШ томонидан ионланувчи манбалар билан таъминлаш имконини ўрганиб чиқиш келишилди.

 АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги бундай ҳамкорлик келгусида контрабанда билан шуғулланишнинг олдини олишда ёрдам беради, потенциал ядро контрабандачиларини аниқлаш ва қонуний таъқиб қилишни таъминлайди ҳамда АҚШ, Ўзбекистон ва бутун дунё ҳамжамияти хавфсизлигини мустаҳкамлайди.