Ноз-неъматлар захираси

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг Шаҳрисабз туманидаги совутгичли омборхонасида сақланаётган мева-сабзавотлар халқимиз дастурхонига пешма-пеш етказиб берилмоқда. 

1 миллиард 800 миллион сўмлик истиқболли лойиҳа асосида барпо этилган мазкур омборхона 400 тонналик совутиш камерасига эга. 

–Совутгичли омборхона хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган, – дейди омборхона мудири Бахтиёр Жабборов. – Ушбу технологиялар энергия тежамкорлигини таъминлаган ҳолда маҳсулотни сифатли сақлаш имконини бермоқда. Бу ерда ғамланган меванинг асосий қисми корхона тасарруфидаги боғда етиштирилган. Шунингдек, омборхонада ижара асосида фермер хўжаликларининг мева-сабзавотлари сақланмоқда.