Асосий мақсадимиз аҳолини сифатсиз маҳсулотдан ҳимоя қилиш
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўгърисида”ги Қонунига асосан одамларнинг ҳаёти, соғлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш сертификатлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20-21 январ кунлари Қороқолпогъистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб ушбу йўналишларда ишларни жадаллаштириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Бу борада Самарқанд вилоятида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда, ҳусусан вилоятнинг мутасадди ташкилотлари билан келишган ҳолда жорий йилнинг 31 январ куни “Самарқанд вилояти савдо нуқталарида ҳамда бозорларда сифатсиз маҳсулотларнинг реализация қилинишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди.
Вилоятдаги савдо тармоқларида маҳсулот сифатини юзасидан профилактика ишлари ўтказилмоқда ҳамда тадбиркорларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу ўринда савдодаги маҳсулотларнинг сифатини назорат қилишда ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз зарур.