Самарқанд вилоятида электрон газ хисоблагичлари ахолига тадбиқ этилмоқда

Самарқанд шаҳрида “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси томонидан газ хисоблагичларини янада аниқроқ ишлаши учун электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда бу жараённи туманларга ҳам тадбиқ этилиши режалаштирилган. Электрон газ хисоблагичнинг қулайлик тарафи шундан иборатки ўлчаш кўламини аниқ кўрсатиш имконини беради. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ушбу газ хисоблагичларни келажакда кредит орқали ҳам истеъмолчиларга етказиш имкони яратилмоқда.