Синов лабораторияси учун замонавий ускуна ҳарид қилинди

Мамлакатимизда сифат инфратузилмасини ривожлантириш устувор масалалардан бири сифатида белгиланган бўлиб, сифатни баҳолашда синов лабораторияларининг ўрни жуда катта.

Бу борада Самарқанд вилоятида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси қошидаги машинасозлик лабораториясига “АUТ-100” номли транспорт воситаларини синаш ускунаси харид қилинди.

Эндиликда транспорт воситаларининг 20 дан ортиқ агрегатлари бўйича  уларнинг иссиқ ва қуруқ иқлимда ҳамда тоғли шароитларда ҳароратини ўлчаш имкони пайдо бўлади. Ҳозирда лабораториянинг аккредитация доирасини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2017 йил давомида 9 та замонавий ускуналар ҳарид қилиш режалаштирилган бўлиб, сифат миллий инфратузилмасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиш асосий мақсад хисобланади.