Маҳсулотлардаги "Мувофиқлик белгиси" бизга нима беради?
Кундалик ҳаётимизда истеъмолчи сифатида маҳсулотлардан фойдаланамиз. Маҳсулотлардаги "мувофиқлик белгиси" нима маъно англатиши ҳақида ҳаммамизда ҳам етарлича маълумот мавжуд эмас. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ёрлиғига ёки товар транспорт юк хатида қўйиладиган ушбу белги маҳсулот сертификатланганлигидан далолат беради. Ҳар бир маҳсулотнинг меъёрий хужжатида сертификатлаштирилганлиги тўғрисида маълумот (мувофиқлик белгиси) кўрсатиш белгиланган бўлиб Адлия вазирлигидан 2013 йил 11 октябрда 2516-сон билан рўйхатга олинган Миллий сертификатлаштириш тизимида тўловларни амалга ошириш тартибига асосан, сертификатлаштириш идораси ва ишлаб чиқарувчи билан келишувга асосан амалга оширилади. Шунингдек, ишонч ҳосил қилиш учун истемолчи мувофиқлик белгиси қўйилган маҳсулотлар бўйича мувофиқлик сертификатини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу ўринда савдодаги маҳсулотларнинг сифатини назорат қилишда ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз зарур.