“ЎЗСТАНДАРТ” ностандарт тарозиларга қарши

Ўрганишлар натижасида Деҳқон бозорларидаги савдо расталарини давлат қиёсловидан ўтказилган тош-тарозилар билан таъминланишнинг ҳолати ва қиёслаш кўригидан ўтказилмаган, ностандарт-маиший тош-тарозилардан фойдаланиш ҳолатлари афсуски учраб турибти.

Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида жами савдо ўринлар сони 19 317 дона бўлиб, бундан тарози талаб этиладиган савдо ўринлари сони 11 431 донани ташкил этади. Иккита савдо ўрни учун 1 дона тарози ҳисобида жами 5 715 дона тарозилар талаб этилади. Ҳозирги кунда деҳқон бозорларда жами 3 661 дона тарозилардан фойдаланилмоқда (шундан 2 074 донаси деҳқон бозорлари ҳисобидаги ва 1 594 донаси сотувчиларнинг хусусий тарозилари).

Деҳқон бозорларига тегишли жами 2 074 дона тарозилардан, 1 156 донаси ёки 55,6% тарозилар қиёслашдан ўтказилган. Қолган 918 дона тарозилар механик турдаги ва ишчи ҳолатда бўлмаган электрон тарозилардир.

Шунингдек, Пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида савдо жараёнлари учун жами 1 594 дона деҳқон ва тадбиркорларга тегишли хусусий тарозилардан фойдаланилаётганлиги аниқланди.

“Қўйлқ дехқон бозори” АЖда фойдаланилётган 18 дона хусусий тарозилар қиёслашдан ўтказилди.

“Қора-Қамиш дехқон бозори” АЖда фойдаланилётган 10 дона хусусий тарозилар қиёслашдан ўтказилди.

“Сирғали дехқон бозор”АЖ томонидан  давлат реестирига киритилган 10 дона замонавий электрон тарози харид қилинганлиги ҳамда харид қилинган электрон тарозиларни назорат тарози сифатида фойдаланилётганлиги маълум бўлди.